мактабда унга бириктирилган кўзи ожиз ўқитувчиларнинг йиллик иш режаси ва дарс жадвали асосида иш юритилишини таъминлайди;
ўқитувчи билан бирга дарс жараёнини ташкил этишда ваколати доирасида иштирок этади;
дарс жараёнида ўқувчиларнинг давоматини аниқлаб, синф журналига ўқитувчининг кўрсатмасига асосан режадаги мавзуларни ёзади ва ўқитувчи томонидан қўйилган кундалик ва назорат баҳоларини белгиланган тартибда қўяди. Бунда бевосита ҳуснихат билан боғлиқ бўлган орфографик ва имло қоидаларига риоя қилади;
бириктирилган кўзи ожиз ўқитувчининг дарсдан ташқари машғулотлар ва тўгарак ишларини олиб борилишида кўмаклашади;
жорий, оралиқ ва якуний назорат ишлари, босқичли ва давлат аттестациясидаги имтиҳонлар ўтказишда ёрдам беради;
дарс жараёнида ўқувчиларга тарқатиладиган тарқатма материалларнинг ўқувчиларга тарқатилишида ўқитувчининг сўрови асосида ёрдамлашади.
мактабда унга бириктирилган кўзи ожиз ўқитувчиларнинг йиллик иш режаси ва дарс жадвали асосида иш юритилишини таъминлайди;